“Толибон” Афғонистон аёлларидан кўчага чиқмасликни сўради
Олам
−
26 Август 2021
12064“Толибон” ишли афғон аёлларини ўз хавфсизлиги учун уйларини тарк этмасликка чақирди. Бу ҳақда “Медуза” нашри ҳаракат матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳидга таяниб, хабар бермоқда.
“Бизнинг хавфсизлик хизматчиларимизга аёллар билан қандай муносабатда бўлиш, қандай мулоқот қилиш ўргатилмаган. Хавфсизлик тўлиқ таъминланмагунга қадар, биз аёллардан уйда қолишни сўраймиз”, дейди Мужоҳид.
“New York Times” газетаси эса ҳаракат вакилининг сўзларини бироз бошқача келтирган.
“Бизнинг қўшинларимиз ҳали яхши тайёргарликдан ўтмаган ва аёлларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишларидан хавотирдамиз. Жангариларимиз аёлларга зарар етказишини ёки уларни таъқиб қилишини истамаймиз”, дейди ҳаракат матбуот котиби.
Шунингдек, “Толибон” вакили ушбу жараённи “вақтинчалик процедура”, деб ишлаётган аёлларнинг маоши “ўз уйларида бўлса ҳам тўланишига” ваъда берган.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси