Ҳиндистонга қарши учрашув умуман бошқача руҳда ўтади – Сречко Катанец
Спорт
−
17 Январь
7370Эртага, 18 январь куни футбол бўйича Осиё кубогининг 2-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан “Оқ бўрилар” бош мураббийи Сречко Катанец ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Эртанги баҳс жуда мураккаб бўлади ва биз бунга тайёрмиз. Ҳиндистонга қарши учрашув умуман бошқача руҳда ўтади. Рақибимиз яхши шаклланган ва агрессив жамоа, бироқ бизнинг футболчилар ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишади, деб ўйлайман. Эртанги учрашувда 90 дақиқа давомида эътиборли бўлишимиз керак. Рақиб жамоанинг мухлислари кўпроқ бўлиши мумкин. Бунинг ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бор. Бизда ҳеч қандай босим йўқ. Ҳожиакбар Алижонов жароҳати сабабли ўйнай олмайди”, дейди мураббий.
Шунингдек, Катанец ғалаба учун футболчиларда аввало хоҳиш бўлиши кераклигини айтиб ўтди.
“Эронга қарши учрашувдаги муваффақиятимиз футболчиларнинг ўйинга муносабати билан боғлиқ эди. Ҳатто 10 нафар ҳимоячи майдонда ҳаракат қилган тақдирда ҳам, агар уларда хоҳиш бўлмаса, бундан наф йўқ. Сурия билан ўйинга келсак, рақиб мураббийи икки нафар ҳужумкор ўйинчини майдонга туширди, шу сабаб ҳам ўзгаришга қўл урмадим. Ушбу баҳс ортда қолди, ҳозир гапиргандан фойда йўқ”, дейди Катанец.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Ҳиндистон баҳси 18 январь куни Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади.
LiveБарчаси