Ҳиндистонда жиноятчилар ва полиция ўртасида ҳалокатли жанг бўлди

Олам

image

Бугун, 3 июль куни Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида жиноятчилар тўдаси билан бўлган шиддатли отишмада камида саккиз нафар полиция ходими ўлдирилди ва 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “The Times of India” нашри хабар бермоқда.

Нашр берган маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва жиноятчилар ўртасидаги жанг Канпур округидаги қишлоқда бўлган. Жиноятчилар тўда бошлиғини ҳибсга олиш учун келган 40 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ўқ узишган. Жиноятчиларга қарши 60 та иш қўзғатилди.

Таъкидланишича, Викас Дубей исмли тўда раҳбари ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирилган. Шундан сўнг жиноятчилар полициянинг ичкарига ўтмаслиги учун қишлоққа борадиган йўлни бетон тўсиқлар билан тўсиб қўйган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари йўлни тозалашган. Шундан сўнг жиноятчилар қўшни томлардан туриб уларга қарши қаттиқ ўт очишган.

Вафот этганлар орасида маҳаллий полиция бошлиғининг ўринбосари, уч субинспектор ва тўрт нафар констабеллар бор. Давлат органлари жиноятчиларни зудлик билан зарарсизлантиришни талаб қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг