Ҳиндистонда йўллардаги ҳалокатлар сони ташвишли даражада
Олам
−
22 Апрель
1622Ҳиндистонда 2023 йилда 480 мингтадан ортиқ йўл-транспорт ҳодисалар содир бўлган. Улар оқибатида 172 минг нафардан зиёд шахс ҳалок бўлган. Бу ҳақда ВВС хабар берди.
Ҳалокатлар даражаси:
- Ҳар учинчи ЙТҲ қурбонларга сабаб бўлмоқда
- ЙТҲларда кунига 474 нафар, ҳар дақиқада эса 3 нафар одам ҳалоқ бўлмоқда
- 35 минг пиёда ўлган
- Кўплаб велосипед ва мотоцикл минганлар ҳалок бўлган
- 10 минг нафар бола бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳаётдан кўз юмган
Ҳиндистонда ЙТҲлар нима сабаб содир бўлган?
Транспорт вазири таъкидлашича, ЙТҲлар сабаби кўп, бироқ асосийси инсон омили.
ЙТҲлар аксар қисми тез ва хавфли ҳайдаш сабаб сабаб бўлган.
Қолаверса, автоуловлар эскирган ҳолати ва техник жиҳатидан хавфсизлик талабларга жавоб бермаганлиги ҳам муҳим омиллардан бири.
Ҳалокатлар кўплиги нима билан боғлиқ?
- 54 минг велосипед ва мотоцикл минганлар шлем киймаган
- 16 минг ҳайдовчи ва йўловчи хавфсизлик камарини тақмаган
- 34 минг вафот этган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасиз бўлган
ЙТҲлар содир бўлишига йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳам жиддий омил сифатида таъсир этмоқда. Жумладан:
- сифатсиз ва талабларга жавоб бермайдиган йўл қопламалари;
- йўл белгилари ва чизиқларнинг етарли эмаслиги ёки нотўғри ўрнатилганлиги;
- бордюр, тўсиқ ва бошқа хавфсизлик воситаларининг етишмаслиги ёки ўрнатилишдаги камчиликлар.
ЙТҲлар оқибатларини бартараф этиш харажатлари Ҳиндистон ЯИМнинг 3 фоизига тенг.
ЙТҲлар олдини олиш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилиши белгиланган:
- йўлларнинг муҳандислик жиҳатдан яхшиланиши;
- техник назорат ва стандартлар;
- аҳолини хабардор қилиш, профилактика.
- қонунларни қатъий ижро этиш;
- тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш.
Хулоса ўрнида шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда ҳам ЙТҲлар жиддий муаммолар қаторида. Улар асосан тезликни ошириш, хавфли ҳайдаш, қоидаларга риоя қилмаслик туфайли содир бўлади. Йўл белгилари ва хавфсизлик воситаларини ўрнатишдаги камчиликлар ҳам бу жараёнга қисман таъсир кўрсатмоқда.
Бироқ ЙТҲлар сони йил сайин камаймоқда: 2021 йилда – 10 001, 2022 йилда – 9 902, 2023 йилда – 9 839, 2024 йилда – 9 364 ЙТҲлар қайд этилган. Автотранспорт воситалари сони ортиб бораётганини инобатга олсак, мамлакатимизда йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тўғри ёндашув танланган деб айтоламиз.
Ҳайдовчилик курслари сифати устидан назоратни кучайтириш; тезлик чекловлари жорий этилиши, камералар ва назорат воситаларининг ўрнатилиши маълум даражада ижобий таъсир бермоқда.
LiveБарчаси