Ҳиндистонда йўлбарс одамларга ташланди (видео)

Олам 10071

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида йўлбарс қишлоқ ичига кириб борди ва одамларга ташланди. Гувоҳлардан бири тасвирга туширган видео Newsflare сайтида эълон қилинди.

Йиртқични қишлоқда юрганини 25 январь куни, маҳаллий вақт билан 13:00 лар атрофида пайқашган. Шундан сўнг одамлар йиғилиб, уни ҳайдаб юбормоқчи бўлишади. Йўлбарс одамларга ташланади ва уч кишини яралайди. Шундан сўнг номаълум жойга яширинади.

Жабрланганлар шифохонага етказилган. Ўрмон ташкилоти ходимлари воқеа жойига етиб келган. Уларнинг йиртқични ушлаш учун қилган хатти-ҳаракатлари зое кетган. Йўлбарс қочиб кетишга улгурган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, йўлбарс одамларга ташланишидан олдин, қишлоқ атрофини саккиз кун айланиб юрган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 254
Рейтинг: 3
t
×