Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёллар 2021 йилдан бери ҳибсда ушлаб турилгани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси 2021 йилда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш вақтида қўлга олинган уч опа-сингил билан боғлиқ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Бу ҳақда “Дунё” Ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик уч нафар аёл 2021 йил октябрь ойида Ҳиндистон-Непал чегарасининг Биҳар штатидаги ҳудудидан ноқонуний тарзда ўтаётганда қўлга олинган. Арария шаҳридаги биринчи инстанция суди 2022 йил август ойида Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш (депортация қилиш) тўғрисида чиқарган қарорига қарамасдан турли бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги сабабли улар ҳалигача ушлаб турилган.

Шунингдек, фуқаролар ҳамда уларнинг яқинлари томонидан ўз вақтида ушбу масала юзасидан тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинмаган.

“Элчихона томонидан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Биҳар штатининг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилмоқда. Вазият назоратга олинди ва фуқароларимизни Ватанга қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, дипломатик миссия фуқароларни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон ўзбекистонлик аёллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг