Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл вафот этди
3-саҳифа
−
08:17 7509 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг элчихонаси Ҳиндистоннинг Панжоб штатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик аёлнинг жасадини мамлакатга қайтаришда ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 март куни Панжоб штати Зиракпур шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Т.М. исмли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган. Панжоб штати ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айбдорларни жавобгарликка тортиш мақсадида тегишли тергов-суриштирув ишларини амалга оширмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси марҳуманинг қариндошлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди ҳамда уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича тергов жараёни назоратга олинган. Дипломатик ваколатхона Т.М.нинг яқинлари ва қариндошларига оғир жудолик муносабати билан ҳамдардлик билдирган ҳамда марҳуманинг жасадини мамлакатга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси