Ҳиндистонда ибодатхона қулаши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди (фото+видео)
Олам
−
31 Март 2023
6502Кеча, 30 март куни Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги ибодатхонада қудуқ қопқоғи қулаши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа Мадхья-Прадеш штатининг Индор шаҳридаги Шри Белешвара Махадева Жулелала ибодатхонасида содир бўлган. Маҳаллий маъмуриятнинг таъкидлашича, қопқоқ оғир юк туфайли қулаб тушган.
Ўша куни кечқурун қутқарувчилар 35 кишининг жасадини топган, бир киши бедарак йўқолган, 16 киши яраланган. Қутқарув ишларига армия, шунингдек, федерал ва штатнинг табиий офатларга қарши кураш гуруҳлари жалб қилинган.
Бош вазир Нарендра Моди қурбонлар ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган. Жабрланганлар ва қурбонларнинг оилалари ҳукуматдан товон пули олади.
LiveБарчаси