Ҳиндистонда девор қулаши оқибатида 10 га яқин одам ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида ёнма-ён биноларнинг девори қулаши оқибатида камида тўққиз киши вафот этган. Улар орасида ёш болалар ҳам бор. Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди. 

Манбага кўра, воқеа кеча, 13 октябрь куни кечқурун содир бўлган. Ёмғир ёғиши оқибатида келиб чиққан тошқин туфайли девор қулаган. Воқеа жойида қутқарув-қидирув ишлари олиб борилган.

Сўнгги уч кун ичида Ҳайдаробод шаҳри жойлашган Телангана штатида ва унга қўшни Андхра-Прадеш штатида кучли муссон ёмғирлари ёғмоқда. Натижада сув тошқини келиб чиққан ва бир неча ҳудудларни сув босган.

Ҳайдарободда кўчаларни сув босгани сабабли автомобиллар ҳаракатлана олмаяпти. 

Кучли ёмғир биноларни сув босишига сабаб бўлган, бу эса деворларнинг қулашига олиб келган.Таъкидланишича, бир кун олдин Теланганада содир бўлган шунга ўхшаш ҳодисада икки киши ҳалок бўлган. 

Маълумот учун, метеорологлар ёмғирлар давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

девор Ҳиндистонд

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг