Покистонда 11 киши девор остида қолиб, ҳалок бўлди
Олам
−
20 Июль 2023
2967Покистонда 11 киши девор қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Nation” нашри хабар берди.
Келтирилишича, кеча, 19 июль куни Покистоннинг Голра Морр ҳудудида девор кучли ёмғир ёғиши сабабли намиқиб, қулаб тушган.
Воқеа жойига қутқарув гуруҳлари етиб бориб, оғир техникалар ёрдамида 11 кишининг жасадини девор остидан олиб чиққан. Қулаган деворнинг баландлиги 3-4 метрга етиши айтилмоқда. Қурбонлар сони ортиши бўйича хавотирлар бор.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Покистон бўйлаб кучли ёмғир ёғмоқда. Баъзи ҳудудларда яшовчилардан сув сатҳининг кўтарилиши сабабли уйларини тарк этиш сўралган.
Айни пайтда кескин кўтарилаётган сув сатҳи туфайли армия ва бошқа бўлинмалар шай ҳолга келтирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь