Ҳиндистонда автобус дарага қулаши оқибатида 40 га яқин одам ҳалок бўлди
Олам
−
15 Ноябрь 2023
3749Ҳиндистон шимолидаги Жамму туманида йўловчи автобуси дарага қулаши оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, яна 19 киши жароҳат олган. Бу ҳақда “India Today” хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 15 ноябрь куни Жамму ва Кашмир ҳудудларини боғловчи йўлда содир бўлган. Автобус Киштвар шаҳридан Жамму шаҳрига кетаётган бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, ҳодиса жойига биринчи бўлиб маҳаллий аҳоли етиб келган ва жабрланганларга ёрдам кўрсатган. Автоҳалокат сабаблари эса ҳозирча номаълум.
Мамлакат Бош вазир Нарендра Моди ҳодиса юзасидан ҳамдардлик билдириб, қурбонларнинг оилалари учун молиявий товон пули тўлаб берилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Мизорам штати Аижал шаҳри яқинида қурилаётган кўприкнинг қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь