Ҳиндистондаги шифохонада 45 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
12 Июнь
12667Кеча, 11 июнь куни 45 ёшли ўзбекистонлик аёл Ҳиндистондаги хусусий шифохона ҳаммомида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “Deccan Herard” нашри хабар берди.
Ҳодиса Уттар-Прадеш штатининг Ғозиобод туманидаги Каушамби шаҳрида содир бўлган. Тиббиёт муассасаси ходимларининг айтишича, ўзбекистонлик аёл 25 май куни жигар кўчириб ўтказиш операцияси учун шифохонага ётқизилган.
“У тузалганди ва икки кун ичида шифохонадан чиқарилиши керак эди”, дейди тиббиёт муассасаси шифокори Ручи Ранават.
Шунингдек, аёл билан бирга турмуш ўртоғи ва ўғли ҳам бўлган. Беморга эри донорлик қилган.
Индирапурам полицияси комиссари ёрдамчиси Сватантра Кумар Сингхнинг айтишича, воқеа содир бўлган кун Зулфия шифохонадаги хонасининг ҳаммомига кирган, аммо аёлнинг эри унинг узоқ вақтдан бери ювиниш хонасидан чиқмаганини сезиб, шифохона ходимларига хабар берган.
Шифохонанинг хавфсизлик ходимлари Каушамби полиция бўлимига хабар беришгач, полиция ходимлари Зулфиянинг жасади ҳаммомдаги сочиқ илгичга осилиб турганини аниқлашган.
“Жасад текширувга юборилган ва суд-тиббиёт экспертлари гуруҳи воқеа жойини кўздан кечиришмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида Ҳиндистоннинг Ҳарьяна штати Сонипат шаҳридаги дам олиш масканларидан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилганди.
Садоқат Ҳамраева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь