Ҳиндистон ва Хитой чегарасида ҳарбийлар сони кескин оширилди

Олам 6129
image

Ҳиндистон ва Хитой ҳарбий кучлари шарқий Ладакхдаги назорат қилиш чизиғи (демаркация қилинмаган чегара) бўйлаб кескинликни камайтириш учун музокараларнинг янги босқичига киришди. Бу ҳақда бугун, 11 июнь куни “The Times of India” газетаси хабар бермоқда.

"Музокаралар, хусусан, Пангонг-Цо кўли атрофидаги вазиятга тааллуқлидир. Хитой ўз ҳарбий гуруҳини кўпайтиришни давом эттирмоқда. Уларнинг сони 7000 га етди, уларни кучайтириш учун танклар ва оғир ҳарбий техника жойлаштирилди", дея маълумот берган Ҳиндистон ҳарбийлари.

Хабарларга кўра, бунга жавобан Ҳиндистон Панг-Цода 10 минг аскарни жамлаган ва минтақага темир йўл орқали Т-90МС ва Т-72М1 танклари етказилган.

Ушбу ҳафтанинг бошида Ҳиндистон ва Хитой Ладакх чегарасидан ўзаро ишонч белгиси сифатида қўшинларнинг бир қисмини олиб кетган эди. Ҳарбийлар, оғир қуроллар ва зирҳли транспорт воситалари билан бирга чегарадан 1-2 км узоқликка олиб кетилганди. Бироқ Пангонг-Цо кўлининг стратегик аҳамиятли қисмида сезиларли ўзгаришлар юз бермади.

Май ойи бошларида чегара пунктларидан бирида 250 га яқин хитой ва ҳинд аскарлари иштирокида муштлашув содир бўлган эди. Шундан сўнг, Иттифоқ ҳудудидаги Ладакх чегара ҳудудларидаги вазият кескинлашди. Ўшанда иккала томоннинг 100 дан ортиқ аскари жароҳатланганди. Ҳиндистоннинг таъкидлашича, Хитой аскарлари Ладакх чегарадош ҳудудларига бостириб кирган, Хитой эса амалдаги назорат чизиғини бузганлиги ҳақидаги даъволарни рад этиб келади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 233
Рейтинг: 2.9
t
×