Ҳиндистон ва Канада орасидаги зиддият жиддийлашяпти
Олам
−
21 Сентябрь 2023
12646Ҳиндистон Канада фуқаролари учун визалар беришни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Канаданинг виза марказлари билан шуғулланувчи BLS International Services компанияси сайтида маълум қилинди.
Бу қарор Канадада Халистон озодлик кучлари етакчиси Ҳардип Сингх Нижжар ўлдирилганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган бир пайтда қабул қилинди.
“Визалар бериш 2023 йил 21 сентябрдан бошлаб кейинги хабарномага қадар тўхтатилади”, дейилади баёнотда.
Ҳиндистон расмий вакили маҳаллий ОАВга берган интервьюсида маълумотни тасдиқлади. Бироқ Нью-Деҳли бу қадам ҳақида изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Канада Бош вазири Жастин Трюдо Ҳиндистон разведка хизматлари Канада сикхлари жамияти етакчиси Ҳардип Сингҳ Нижжарнинг шов-шувли ўлдирилишида иштирок этганини айтганди. Бу жиддий айблов саналади. Шунинг учун ҳам икки давлат орасидаги алоқалар ёмонлашиб, ҳукуматлар мамлакатлари ҳудудидаги бир-бирининг дипломатларини қувиб юборди.
LiveБарчаси