Ҳиндистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Жамият
−
04 Июнь
4049Бугун, 4 июнь куни Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди ва Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ундан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Хабарга кўра, ҳар икки мамлакат вакиллари билан давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика ва бошқа йўналишлардаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
“Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Смита Пант хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш асосий мақсадимиз бўлиб қолади. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимизнинг фойдаланилмаган салоҳиятини кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд ва Филиппин Ўзбекистонга янги элчиларини тайинлаганди.
LiveБарчаси
30 Октябрь