Ҳиндистон Покистон билан чегарада ҳарбий машғулотларни бошлади
Олам
−
07 Март
4636Ҳиндистон Қуролли кучлари 12 март куни Покистон билан чегарадош ғарбий Ражастан штатида қуруқликдаги қўшинлар, ҳаво кучлари ва денгиз флоти иштирокида кенг кўламли комплекс ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда “The Times of India” газетаси ёзмоқда.
Машқлар Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қуролларни синовдан ўтказишга қаратилган. Ҳинд компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 60 га яқин қуроллар, жумладан, “BrahMos” тез учувчи қанотли ракеталар, “Akash” зенит-ракета комплекслари, “Svati” артиллерия разведка станциялари, “Vajra” ўзиюрар гаубицалари, “Pinaka” қурилмалари ва бошқа ракета тизимлари намойиш этилади.
Ушбу кенг қамровли машғулотларда Ҳиндистон армияси, Миллий офатларга қарши кураш кучларининг 2-баталони (NDRF), Ғарбий Бенгал полицияси, Ғарбий Бенгал ёнғин ва фавқулодда вазиятлар департаменти ва штат маъмуриятининг турли бўлинмаларидан бошқа муҳим манфаатдор томонлар иштирок этади. Қўшма машқлар Ҳиндистон армияси ва унинг ҳамкорларининг мамлакатни потенциал ядровий, биологик ва кимёвий таҳдидларидан ҳимоя қилиш, фавқулодда вазиятларга жавоб бериш механизмларининг имкониятлари ва тайёргарлигини ошириш мажбуриятини кўрсатади.
Унда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Мудофаа вазири Ражнат Сингх "Bharat Shakti" қуруқлик ва ҳаво машқларини кузатиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь ойида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳиндистонлик мавқедоши Нарендра Модини мунозарали масалалар, жумладан, Кашмир минтақаси бўйича музокаралар олиб боришга чақирган эди.
LiveБарчаси