Ҳиндистон элчисининг Ўзбекистондаги миссияси якунланмоқда
Жамият
−
23 Апрель 2019 4439 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумарни қабул қилди. Бу ҳақдаТашқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Учрашувда Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда икки мамлакат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти асосида шаклланиб бораётган ҳамкорлик муносабатларнинг юқори даражада эканлиги мамнуният билан эътироф этилди. Шунингдек, суҳбатда Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган учрашувлари алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Суҳбат якунида элчи Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхона раҳбари сифатидаги фаолияти доирасида Ўзбекистон томонидан кўрсатилган барча ёрдамлар учун ўз миннатдорлигини билдирди.
Live
Барчаси