Ҳиндистон элчиси Ўзбекистонни тарк этяпти

Жамият

image

Бугун, 26 март куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

"Биз элчи жанобларининг фаолияти давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стратегик шерикликни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз", деб ёзади Саидов.

Учрашувда элчининг икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилган.

Маълумот учун, Маниш Прабхат Ҳиндистон дипломатик миссиясини 2020 йилнинг октябрь ойидан бери бошқариб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Саудия ва қўшни давлатлар элчиларини қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон элчи Ўзбекистон ТИВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг