Ҳиндистон Байден рад этган байрамга Макронни таклиф қилди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон 2024 йил 26 январда Ҳиндистоннинг Республика кунини нишонлаш маросимига асосий меҳмон сифатида таклиф қилинди ва у Нью-Деҳлида бўлиб ўтадиган ҳарбий парадда иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларга таяниб, “Press Trust of India” ахборот агентлиги хабар берди.

“Франция Президенти Макрон Республика кунининг бош меҳмони сифатида таклиф қилинди”, дея хабар беради агентлик манбаси.

Ҳиндистон сентябрь ойида АҚШ Президенти Жо Байденни ҳам ушбу миллий байрамга меҳмон сифатида таклиф қилган, бироқ 12 декабрь куни Оқ уй раҳбари январь ойидаги Нью-Деҳлига ташрифини бекор қилганини маълум қилган. Шунингдек, Байден 2024 йил 27 январга белгиланган Тўрт томонлама хавфсизлик диалоги (QUAD) саммитида иштирок этиши кутилган эди. Аммо саммит кейинроққа кўчирилган, бу эса, ҳинд манбаларига кўра, Америка Президентининг ташрифи бекор қилинишига сабаб бўлган.

Маълумот учун, Ҳиндистон 1947 йилда мустақилликка эришган. 1950 йил 26 январда эса давлат Конституцияси кучга кирган ва унда мамлакат республика деб эълон қилинган. Ўшандан бери ҳар йили Республика куни нишонланади ва Нью-Деҳлида ҳарбий парад ўтказилади.

Анъанага кўра, Ҳиндистон тадбирга чет эллик ҳурматли меҳмонларни таклиф қилади. 2023 йилда фахрий меҳмон Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси бўлган. Бу нуфузли хорижий меҳмоннинг Нью-Деҳлидаги парадда сўнгги уч йил ичида илк бор чақирилиши эди. Ушбу мақомда парадда 2019 йилда Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса ва 2020 йилда Бразилия Президенти Жаир Болсонаро қатнашган. Шундан сўнг, коронавирус пандемияси сабабли тадбирлар икки йил давомида фахрий меҳмонларсиз ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Франция Ҳиндистон Эммануэль Макрон Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг