Ҳегсет дунёдаги ҳозирги вазиятни 1939 йил билан қиёслади
Олам
−
08 Ноябрь 5614 1 дақиқа
АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегсет ҳозирги халқаро вазиятни Иккинчи жаҳон уруши арафасидаги 1939 йил ёки Совет Иттифоқи билан қарама-қаршилик кескинлашган 1981 йил билан таққослади. Бу ҳақда у Вашингтондаги Форт-Макнейр Ҳарбий-денгиз коллежидаги нутқида сўз очди.
“Бу – 1939 йил лаҳзаси. Балки, 1981 йил лаҳзаси. Хавфлар кучаймоқда. Душманлар саф тортмоқда. Сиз буни ҳис қиляпсиз. Мен ҳам ҳис қиляпман”, дейди Ҳегсет.
Вазирнинг айтишича, АҚШ уруш бошлаш ниятида эмас, аксинча ундан қочишга ҳаракат қилмоқда. Аммо бунинг учун ҳозирнинг ўзида тайёргарлик кучайтирилиши керак. Сўнгги йилларда дунё Учинчи жаҳон уруши эҳтимоли ҳақида турли сиёсий етакчилар томонидан огоҳлантиришлар янграган.
Хусусан, 2022 йилда Беларусь резиденти Александр Лукашенко глобал қарама-қаршилик хавфи ҳақида гапирган. 2025 йилда эса АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина можароси “агар ҳал бўлмаса, жаҳон урушига айланиб кетиши мумкин”лигини айтган. Бироқ орадан бир неча ой ўтиб, у “можаро глобал урушга олиб бормайди”, дея ўз фикрини юмшатган.
Жорий йилнинг июнь ойида Россия Президенти Владимир Путин дунёда можаролар потенциали ошиб бораётганини қайд этган. Унинг фикрича, вазият фақат Украина билан чекланиб қолмай, яқин Шарқдаги зиддиятлар туфайли ҳам кескинлашяпди.
Моҳичеҳра Қадамова
Live
Барчаси