“Ҳеч қандай сеҳрли таёқча йўқ”. Пентагон раҳбари Украинани машаққатли кураш кутаётганини айтди

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинадаги фронтдаги вазиятнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида гапирар экан, бу урушда "сеҳрли таёқча" йўқлигини айтди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.

"Бундай можарода сеҳрли таёқча бўладиган қурол йўқ. Украинага замонавий қуроллар етказиб берилмоқда, лекин муваффақият имкониятлардан қандай фойдаланишингизга ва жанг майдонида уларни синхронлаштиришингизга боғлиқ. Бу оғир, машаққатли кураш ва келажакда ҳам шундай бўлади”, дейди Остин.

Маълумот учун, Остин кеча, 20 ноябрь куни Киевга ташриф буюрган ва у ерда Президент Владимир Зеленский ва Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров билан учрашган.

Эслатиб ўтамиз, Ллойд Остиннинг Киевга ташрифи чоғида АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамининг 100 миллион долларлик янги пакети эълон қилинганди. Хусусан, у битта HIMARS ракета-артиллерия тизимини, шунингдек, бошқа турдаги қурол ва ўқ-дориларни ўз ичига олади. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Пентагон Ллойд Остин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг