“Ҳеч қандай имконият йўқ”. Россия Порошенконинг Қрим ҳақидаги гапларига жавоб берди
Олам
−
26 Июнь 2020
12555Аввалроқ, Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко мамлакат Қримни Россиядан қайтариб олиш учун "ноёб имконият"га эга бўлгани ҳақида гапирган эди. Собиқ давлат раҳбарининг ушбу гапларига Россия томони муносабат билдирди.
Украинада "Қримни қайтариш учун ноёб имконият йўқ". Тегишли баёнотни россиялик сенатор Алексей Пушков берди.
"Украинанинг Қримни қайтариб олиш имконияти йўқ, Порошенко ҳатто “ноёб имконият” ҳақида гапирмаса бўларди. Эпидемия ва нефть нархи бунга таъсир қилмайди", деб ёзди Пушков Twitter’даги ўз саҳифасида.
Порошенкога нефть нархининг пасайиши ва Россия Федерациясидаги "чуқур инқироз" Киевга халқаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ва Россияни Қримни тарк этишга мажбур қилиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.
Сенаторнинг таъкидлашича, 1991 йилда тарих Киевга Қримни қутқариш учун имконият берган, аммо Украина бу имкониятдан фойдаланмади ва 2014 йилда яриморолни бутунлай йўқотди.
Маълумот ўрнида, Қрим Россияга 2014 йил баҳорида, яриморол аҳолиси ўртасида ўтказилган референдумдан кейин қўшилган. Қрим ҳудуди Россия томонидан босиб олинди, деб ҳисобловчи Киев, AҚШ ва ЕИ мамлакатлари ушбу референдумни ҳалигача тан олмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь