Ҳажда элликбошилик қилаётган ўзбекистонлик имомнинг ўлим сабаби айтилди
3-саҳифа
−
26 Май 21528 2 дақиқа
Жорий йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга элликбошилик қилаётган Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада бетоб бўлиб, комага тушиб қолгани ва бугун, 26 май куни тонгда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Имом-хатибнинг жаноза намози Мадина шаҳридаги Масжиду Набавийда ўқилди ва “Бақиъ” қабристонига дафн этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Қайд этилишича, марҳум Раббимқул Муҳаммадиев жорий йилнинг 23 май куни “Тошкент-Мадина” йўналишида пойтахтнинг 38-гуруҳ зиёратчилари гуруҳ раҳбари сифатида йўлга чиққан. Шу куни сафарга чиқиши билан имом-хатиб парвоз давомида уйқуга кетган ва шу ҳолатда уйғонмаган. Бемор Мадина халқаро аэропорти шифокорлари томонидан кўрикдан ўтказилганда аҳволи ўта оғир, беҳуш, саволларга жавоб бермаган. Шундан сўнг, Мадина шаҳридаги “Муовасат” клиникасига жойлаштирилган. Шифокорлар томонидан унга бош мия қон айланиши ўткир бузилиши, мия ўзаги структуралари ўзгаришлари, бош мия шишиши ташхиси қўйилган.
Малакали шифокорлар томонидан оғир ҳолатдаги бемор нейрохирург кўригидан сўнг, бош мия шишини камайтириш мақсадида 24 май куни операция қилинган. Шундан кейин ҳам беморнинг аҳволи оғирлигича сақланиб, бугун, 26 май куни эрта тонгда вафот этган.
Маълумот учун, Раббимқул Муҳаммадиев 1997 йилдан буён имом-хатиб лавозимида фаолият юритиб келган. Бу йиллар давомида Тошкент шаҳридаги “Оқ тунукали”, “Иброҳим ота”, “Имом Термизий” ҳамда “Ракат” жоме масжидларида хизмат олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 май куни муборак Ҳаж сафарини ният қилган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи муқаддас замин томон йўлга чиққанди.
Live
Барчаси