Ҳаж ва Умра зиёрати учун янги талаблар жорий этилмоқда
Олам
−
17 Январь
67412025 йил февраль ойидан Саудия Арабистонига Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун борадиган зиёратчилардан менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақидаги ҳужжат талаб этилади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу чоралар ташриф буюрувчилар ва зиёратчиларнинг соғлиғи учун амалга оширилмоқда.
“Қироллик соғлиқни сақлаш соҳасига катта эътибор беради ва фуқаролар, аҳоли, ташриф буюрувчилар ва зиёратчиларга юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатишга интилади”, дейилади хабарда.
Унга кўра, дунё мамлакатларидан ташриф буюрадиган 1 ёш ва ундан катта фуқаролар менингит касаллигидан эмланганлик ҳақида сертификат тақдим қилиши шарт. Сайтда Саудия Арабистони томонидан тасдиқланган вакциналар рўйхати ҳам келтирилган:
MenACWY полисахарид вакцинаси – уч йил ичида ва мамлакатга ташриф буюришдан камида 10 кун олдин қабул қилинган бўлиши керак;
MenACWY conjugated2 вакцинаси – беш йил ичида ва мамлакатга келишдан камида 10 кун олдин қабул қилинган бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинганди.
LiveБарчаси