Ҳайвонот дунёсига 49 млн сўмдан ортиқ зарар етказган балиқчи ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида ҳайвонот дунёсига 49 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган балиқчилар ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Экология бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан биргаликда жорий йилнинг 24 октябрь куни назорат рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида 1994 йил Ангрен шаҳрида туғилган фуқаро У.Д. томонидан шаҳарнинг Гулбоғ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсидан ноқонуний равишда лескали тўр ёрдамида 656 дона қорабалиқ (маринка) овлаётган ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича ҳайвонот дунёсига 49 миллион сўмдан ортиқ  зарар етказилгани аниқланган. Бу борада тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилоят прокуратурасига юборилган.

“Шу билан бирга ноқонуний балиқ овидаги автотранспорт воситаси шаҳардаги жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилди ҳамда далилий ашё сифатида олинган балиқлар маҳалла ҳудудидаги оилаларга тарқатилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида ноқонуний тарзда балиқ овлаб, табиатга 41 миллион сўм миқдорида зарар етказганлар қўлга тушганди. Ўрта Чирчиқ тумани Ўртабўз маҳалласида жойлашган Тошкент денгизи ҳудудидаги рейд давомида С.Ч., И.Н. ва Н.Ж. томонидан сув омборида лескали тўрлар билан ноқонуний равишда балиқ овланаётгани аниқланган.  Ўрганиш давомида ҳуқуқбузарларнинг ёнидан жами 116 дона, 42 кг бўлган оқ сила, товон балиқ, зоғора балиқ ҳамда оқ қайроқ балиқлари топилган. Табиатга  41 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳайвонот дунёси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар