Ҳайдовчисиз учар такси синовдан ўтказилди
Технология
−
29 Август 2023
4870Хитойликлар кўриниши учар машина ва дроннинг қоришмасини эслатувчи Xpeng Х2 самолётини ҳавога учирибгина қолмай, сув устида ҳам синовдан ўтказди. Бу ҳақда компания ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.
Гуанчжоудаги Xpeng авиация компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу учар машинанинг оғирлиги 360 кг. У тўлиқ электр транспорт воситаси парвозларини бошқаришнинг интеллектуал тизими ва автоном парвоз имкониятларига эга.
“Бу учар автомобилларнинг кейинги авлоди учун жуда муҳим база бўлади”, деди компания бош менежери Мингуан Қуи.
Икки ўриндиқли электросамолёт саккизта парракка эга бўлиб, 140 км масофани 45 дақиқада учиб ўтади ва 130 км/соат тезликка эриша олади. Гарчи ушбу самолёт учувчисиз транспорт воситалари бир кун келиб ҳавода йўловчиларни ташиши ҳақидаги умидларни ҳақиқатга айлантираётган бўлса-да, технологиясида ҳали бир қатор камчиликлар бор. Жумладан, батареянинг ишлаш муддати, ҳаво ҳаракатини бошқариш, хавфсизлик ва инфратузилма муаммолари ҳозирча машинанинг имкониятини чеклайди.
Бугунги кунга қадар у 4 минг мартадан ортиқ муваффақиятли синов парвозларини амалга оширди. Агар ҳамма нарса режадагидек бўлса, бу версияни ишлаб чиқариш 2025 йилда йўлга қўйилади ва унинг нархи 8 юз минг юандан (110 минг АҚШ доллари) бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Лилиум компанияси 18 июль куни Испания жанубида вертикал парвоз қилувчи учар таксини синовдан ўтказди.
LiveБарчаси