Ҳайдовчилик имтиҳонини топширишда ўзгариш бўлади
Жамият
−
13 Февраль 2020
8008Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги рўйхатлаш ва имтиҳонларни олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга асосан янги тизим 2020 йил 1 июльга қадар амалиётга жорий этилади.
Лойиҳаларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида қуйидагиларни кўзда тутувчи амалиётни эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш назарда тутилади:
• Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон ўтказиш бўйича хизматларини давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш;
• ҳайдовчилардан амалий имтиҳонларни автоматлаштирилган автодромларда олиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - ИИВ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.
LiveБарчаси