Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь 2023
3483Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Когон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, фуқаро Б.И. фуқаро М.М.ни гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 750 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Х.Ж.га танишлари ёрдамида “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Вобкент туманида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушганлиги ҳақда хабар берган эдик.
LiveБарчаси