Ҳайдовчиларга телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда қатор қоидабузарликлар учун жарима миқдорини камайтириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида ҳайдовчиларга қатор ҳуқуқлар бериш кўзда тутиляпти.

Қонунга кўра:

•    транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

•    транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

•    транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

•    транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистон Республикасида берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади.

Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчи телефон

Баҳолаганлар

745

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг