Ҳайдовчилар “права”сиз ҳаракатланиши мумкин бўлади. Қачондан?

Жамият

image
Расман: ҳайдовчиларга қулоқчин орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди north_east

Расман: ҳайдовчиларга қулоқчин орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди

Ўзбекистонда ҳайдовчиларга биометрлик паспорт ёки ID-картаси бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги ва бошқа ҳужжатларни ўзи билан олиб юрмасликка рухсат берилади. Бу ҳақда “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунда белгиланган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси қуйидаги таҳрирда тўртинчи қисм билан тўлдирилди:

“Агар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ёки консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификация ID -картаси бўлса, ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, унинг эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи, транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ўзи билан олиб юриш талаб этилмайди”.

Ўзгартириш уч ойдан кейин – 2022 йилнинг 1 мартдан кучга киради.

Қонун билан Ички ишлар вазирлигига ушбу муддатгача йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан юқоридаги ҳужжатлар бўйича маълумотларни планшет ва компьютерлар орқали Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ягона электрон тизимидан текшириш имкониятини жорий этиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси

Баҳолаганлар

784

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг