Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокация кўчирмасини жойида кўриш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Жамият

image

Эндиликда ҳайдовчи Йўл-патруль хизмати ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида таниша олмайди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради.

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди. Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, янгиланган Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, машинанинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи ҳам хавфсизлик камарини тақиб юриши мажбурий этиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг