Ҳайдовчи фоторадарга тушганда баённома тузмаслик таклиф қилинди
Local
−
22 October 2019 10219 1 minute
Ўзбекистонда ҳайдовчи фоторадарга тушганда баённома тузишни бекор қилиш ва автоматик равишда онлайн жаримани юбориш амалиётини жорий этиш таклиф қилинди.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилган петицияда таъкидланишича, бугунги кунда йўлларда жуда кўп фоторадарлар ўрнатилган.
“Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари яширинган ҳолда фоторадар қўйиб тартиббузар ҳайдовчиларни тўхтатишади ва протокол тузишади”, деб ёзади мурожаат муаллифи.
Шунингдек муаллиф ушбу жараённи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойида протокол тузиш орқали эмас, протокол тузиб, уни ҳам онлайн расмийлаштириб, жаримани электрон тарзда юбориш амалиётини жорий этиш зарурлигини қайд этган.
Билдирилишича, бу усул ҳайдовчилар ва ЙҲХХ ходимлари вақтини тежайди, турли ноқулайликлар ва тортишувлар олдини олади.
“Шу сабабдан, жойида туриб протокол тузишдан воз кечиб, ҳайдовчи фоторадарга тушганда автоматик равишда онлайн жаримани юбориш амалиётини жорий этиш (белгиланган жаримани ҳайдовчининг яшаш манзилига автоматик тарзда юбориш)ни таклиф қиламиз”, дейилади петицияда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August