Ҳаво ҳарорати жорий ҳафтада ҳам кўтарилиб боради

Бу қизиқ

image

Жорий ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳарорат яна аста-секин кўтарила бошлайди. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.

Жорий ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво 37-40 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 41-42 даражагача исийди. Бу июнь ойининг ўртаси учун экстремал қийматлар эмас, аммо бу даврнинг иқлимий қийматларидан юқоридир.

Республика ҳудуди бўйича ушбу ҳафта давомида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 12-13 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

12-13 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда ушбу ҳафтада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-13 июнда 10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг