“Ҳатто Азар ундан яхшироқ эди”. Мбаппе кескин танқидга учради
Спорт
−
28 Ноябрь
7579Испаниялик журналист Микель Бласкес ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Реал”нинг “Ливерпуль”га қарши Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи 5-тур учрашувидан (0:2) кейин франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ўйинини танқид қилди.
“Биз Мбаппени Лео Мессига қиёслаганлар борлигини унута олмаймиз. Аргентиналик футболчи 25 ёшида “Барселона”да ўйнаб, тўрт марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Мбаппе ҳатто Эден Азардан ҳам яхшироқ эмас ва у жуда зерикарли футболчи”, деб ёзди Бласкес
Қайд этиш жоиз, “Ливерпуль” билан ўйиннинг иккинчи бўлими ўрталарида ҳисоб 0:1 бўлиб турганида Мбаппе пенальтини голга айлантира олмади. Якунда “қаймоқранглилар” 2 та тўп фарқи билан мағлуб бўлди.
Жорий мавсумда Мбаппе клуб сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt”га кўра, ҳужумчининг қиймати 180 миллион еврони ташкил этади.