Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси профбоксдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади (видео)

Спорт

image

Бугун, 2 март куни бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионати ғолиби Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боскдаги дастлабки жангини ўтказди.

Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Пучхон шаҳри мезбонлик қилаётган турнирда Фарёзбек филиппинлик 28 ёшли Жовер Амистосога қарши рингга кўтарилиб, рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди.

Шунингдек, мазкур мусобақада Дўсматовдан ташқари яна 7 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси иштирок этади.

Маълумот учун, Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган ва 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган. У 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада Фарёзбек Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг