Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси профбоксда жанг қилади

Спорт

image

Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боксда дебют қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Кичик Дўсматов профессионал боксдаги илк жангини жорий йилнинг 2 март кунида Жанубий Кореяда ташкил этилаётган FW1 турнири доирасида ўтказади. Унга филиппинлик 28 ёшли чарм қўлқоп устаси Жовер Амистосо (5-2-0) рақиблик қилади.

Маълумот учун, Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган ва 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган. У 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарёзбек Дўсматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made