Ҳасанбой Дўсматов укасига қарши рингга чиқишдан бош тортди

Спорт

image

Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақанинг чорак финалида -54 кг вазн тоифасида икки ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой ва Фарёзбек Дўсматов ўзаро рақиб бўлиб қолди. Аммо Дўсматовларнинг каттаси жанг қилишни истамади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, кичик Дўсматов мусобақанинг ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Ҳасанбой Дўсматов эса мусобақани шу босқичдан тарк этди.

Маълумот ўрнида, “Константин Коротков” халқаро хотира турнири 14-20 апрель кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон шарафини 19 нафар боксчи ҳимоя қилмоқда. Уларнинг 13 нафари эркаклар бўлса, 6 нафари аёл боксчилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасанбой Дўсматов Фарёзбек Дўсматов “Константин Коротков” халқаро турнири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг