Ҳасанбой Дўсматов Болгариядаги турнирни эрта тарк этди
Спорт
−
28 Февраль
17409Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов “Странжа” турнири доирасида франциялик Кристофор Хиппократега мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Манбага кўра, 23 февраль куни Болгария пойтахти София шаҳрида анъанавий тарзда ўтказилиб келаётган “Странжа” турнири старт олди. Кеча, 27 февраль куни, мусобақанинг 4-кунида 54 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов франциялик Кристофер Хиппократега 5 раунд якунига кўра 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Маълумот ўрнида, Ҳасанбой Дўсматов ҳаваскор бокс бўйича 2 карра Олимпиада ўйинлари ва 3 карра Осиё чемпиони ҳисобланади.
LiveБарчаси