Ҳаррис сайловдаги рақибини теледебатга чақирди

Олам

image

АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис бўлажак сайловларда Республикачилар партиясидан вице-президентликка номзоди тасдиқланган сенатор Жеймс Дэвид Вэнсни (Огайо штати) теледебат ўтказишга таклиф қилди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байденнинг сайловолди штабига таяниб, “Politico” газетаси хабар берди.

Манбага кўра, Ҳаррис Вэнсга номзод сифатида тасдиқланганидан кейин қўнғироқ қилиб, “CBS томонидан таклиф қилинган вице-президентлик дебатида учрашишларига умид билдирган”.

Газетага кўра, вице-президентлик баҳслари шу йилнинг ёз охирида кутилмоқда. Байден кампанияси икки сана – 23 июль ва 13 августга келишиб олди. Республикачи собиқ президент Дональд Трампнинг штаб-квартираси CBS таклифига жавоб бермади, бироқ “Fox News” телеканалининг штатдаги иккинчи муҳим лавозимга номзодларнинг дебатларини ташкил этиш таклифини қабул қилди.

15 июль куни Трамп вице-президентликка номзод сифатида 39 ёшли сенатор Жеймс Дэвид Вэнсни (Огайо штатидан республикачи) танлаганини маълум қилди. Сенаторнинг номзоди кейинроқ Висконсин штатининг Милуоки шаҳрида бўлиб ўтган Республикачилар миллий қурултойида маъқулланди. Қурултойда Трамп расман президентликка номзод сифатида кўрсатилди.

Ҳаррис Американинг амалдаги раҳбари Байденнинг президентлик кампанияси доирасида ўз лавозимига қайта сайланишни режалаштирмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ сайлов Камола Ҳаррис Жеймс Дэвид Вэнс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг