Ҳарбийлар 515 миллион сўм хайрия қилди
Жамият
−
24 Апрель 2020 6386 1 дақиқа
Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах, Навоий ва Самарқанд гарнизонларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ихтиёрий равишда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 515 миллион 390 минг сўм маблағни хайрия қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди.
Ҳарбийлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фонди ташкил этилгани, унга тушган маблағлар мақсадли равишда хавфли касалликни тарқалишини олдини олиш ва даволаш профилактикаси учун сарфланишидан хабар топгач, хайрия қилиш учун округ қўшинлари таркибидаги бўлинмалар, ҳарбий қисмларда, назорат ўтиш жойларида кўнгилли ҳарбийлар томонидан ҳайрия қутилари ўрнатилган.
Ўтган бир хафта вақт ичида хайрия қутисига келиб тушган маблағлар, “Меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига ўтказилиб берилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь