Ҳарбий суд, икки вилоят ва беш туманга судьялар тайинланди
Жамият
−
25 Май 2020
9013Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида бир қатор номзодлар судьялик муддати даврига ва янги ваколат муддати даврига тайинланди.
Хусусан, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 63, 63-1, 63-2-моддалари ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуннинг 7, 17-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2020 йил 21 майдаги қарори билан қуйидагилар:
Акмал Файзуллаевич Жонқобилов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимига;
Баҳрилло Салимович Жабборов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Жондор тумани судининг раиси лавозимига;
Мансурбек Комилович Курбанов судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Ўктамжон Зарифбаевич Машарифов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Шовот тумани судининг раиси лавозимига;
Ҳасан Саматович Акбаров - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Бахтиёр Тўйчиевич Фармонов - судьялик ваколатининг қолган муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг судьяси лавозимига;
Наврўз Эргашевич Ҳамроев - судьялик ваколатининг қолган муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани судининг раиси лавозимига;
Шуҳрат Шавкатович Бакаев - судьялик ваколатининг қолган муддати даврига жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди.
Шу билан бирга Судьялар олий кенгашининг қарори билан 107 нафар номзод судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасига қабул қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь