Ҳарбий комиссарлик биносини ёқиб юбормоқчи бўлган ўқувчи қиз икки йилга қамалди
Олам
−
12 Апрель 2023
12040Россиянинг Қозон шаҳрида ҳарбий комиссарлик биносини ёқиб юборишга уринган қиз икки йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Татар Информ” хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 3 октябрида қиз ўзи билан бир неча шиша оловли аралашмани олиб, ҳарбий рўйхатга олиш идорасига борган. Тонгги соат тўртда у тез ёнувчан суюқлик солинган шишаларни бино томон ота бошлаган. Бироқ шишалар бинога етиб бормай, унинг яқинидаги ўтлоққа тушган.
Қиз воқеа жойида ҳибсга олинган. Тинтув пайтида соқчилар ундан яна бир шиша ёндирувчи аралашмани топган. Мактаб ўқувчиси мулкни қасддан йўқ қилишга уринишда айбланиб, уй қамоғига олинган. Иш Совет туман судига топширилган.
Мактаб ўқувчиси айбини тан олган. Суд уни икки йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россиянинг Иркутск шаҳрида армияга чақирув олган йигит ҳарбий комиссариатда отишма содир этганди.
LiveБарчаси