Ҳарбий қисмда портлаш юз берди
Олам
−
21 Сентябрь 2019 14135 1 дақиқа
Бугун, 21 сентябрь куни Қозоғистоннинг Арис шаҳридан 60 км узоқликдаги ҳарбий полигонда портлаш юз берди. Натижада 10 нафар ҳарбий турли даражада жароҳатланди.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, режали портлатиш ишлари давомида махсус жиҳозланган полигонда портловчи ускуна ўз-ўзидан ишга тушиб кетган. Натижада 10 нафар махсус тайёрланган шартнома асосида хизмат қилувчи сапёрлар жароҳатланган.
Улар Мудофаа вазирлигининг дала шифохонасига ётқизилган ва тегишли ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда портлаш сабабини ўрганиш ишлари олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий омборхонада портлаш юз бериши оқибатида шаҳар аҳолиси эвакуация қилинишига тўғри келганди. Шунингдек, портлаш "Ўзбекистон темир йўллари" поездлари қатновига ҳам таъсир қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь