Ҳарбий қисмда карантинга олинган фуқароларнинг 7 нафарида коронавирус аниқланди – Отабеков
Жамият
−
14 Апрель 2020
12226Хоразмда ҳарбий қисмда карантинга олинган фуқароларнинг 7 нафарида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков брифинг вақтида маълум қилди.
“Жорий йилнинг 22 март куни Москва-Ургенч (239 нафар) ва Новосибирск-Ургенч (253 нафар) йуналишидаги чартер авиарейсларида жами 492 нафар фуқаролар Шовот туманида жойлашган 49093-сонли харбий қисмда карантин госпиталига жойлаштирилди.
Жорий йилнинг 23-24 март кунлари 49093-сонли харбий қисмда карантин пунктида 492 нафар фуқаролардан COVID-2019 короновирус касаллигини аниқлаш мақсадида намуналар текшириш учун олинди.
2020 йил 25-27 март кунлари вирусологик текширувлар натижасига асосан 7 нафар мусбат натижа қайд қилинди ва у ердагилар “Ёшлар” ва “Ҳаёт-НН” меҳмонхоналари, Хонқа санаториясига, ТТА Урганч филиали клиникасига, ТАТУ Урганч филиали ётоқҳонасига кўчирилди”, деди Нурмат Отабеков.
Инспекция бошлиғининг сўзларига кўра, ҳозир харбий қисмда фуқаролар қолмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 1054 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 89 нафари соғайган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси