Ҳар жойда Назарбоевлар. Элбоши оиласи аъзолари Швейцарияда катта пул сақлагани фош бўлди
Олам
−
21 Февраль 2022
9296Аввалроқ, Швейцариянинг энг йирик Credit Suisse банкининг мижози бўлган ўнлаб тадбиркор ва амалдорларнинг маълумотлари ошкор қилингани ҳақида хабар берган эдик. Маълум бўлишича, банк мижозлари орасида Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоева ҳамда ўртанча куёви Тимур Кулибоев ҳам бор.
Қайд этилишича, Дариға Назарбоева 2008-2021 йилларда Credit Suisse’да олтита ҳисоб рақамига эга бўлган бўлиб, уларнинг умумий максимал баланси 46 миллион долларни ташкил этган.
Назарбоевнинг ўртанча қизи Динаранинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибоев эса Қозоғистондаги энг бадавлат тадбиркорлардан бири бўлиб, Credit Suisse банкида 2006-2013 йилларда максимал баланси икки миллиард доллардан ортиқ бўлган тўққизта ҳисоб рақамига эга бўлган.
Шунингдек, Германиянинг "Deutsche Welle" (DW) медиа компаниясининг маълум қилишича, Нурсултон Назарбоевнинг қизи Динара Кулибоева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибоев Германиядаги тўртта ҳашаматли мулк эгаси бўлиб чиққан. Объектларни сотиб олиш ва реконструкция қилиш 100 миллион доллардан ортиққа баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, банк мижозлари орасидан амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг собиқ рафиқаси Надежда Тўқаева ҳамда унинг Женевадаги элита мактаб-интернатда таҳсил олган ўғли Тимур Тўқаев номи ҳам чиққан.LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь