Ҳар январда шу бўлар такрор: Турдимовнинг Германияда даволанаётгани айтилмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бетоблиги ва Германияда даволанаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

“Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов даволаниш учун Германияга кетганини хабар қилишди. Балки Эркинжон Турдимов инсульт окибатларини бартараф этиш учун хорижга кетган бўлиши ҳам мумкин”, дейилади ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган хабарда. 

QALAMPIR.UZ хабарни аниқлаштириш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Манучеҳр Мирзаев билан боғланди. 

“Барча ҳокимлар сингари Эркинжон Турдимов ҳам меҳнат таътилига чиққан. Айни вақтда ўзим ҳам меҳнат таътилида, Тошкентдаман. Ҳокимнинг қаердалиги ҳақида маълумотга эга эмасман. Шунингдек, унинг бетоблиги ҳақида ҳам маълумотга эга эмасман. Агар бу гаплар рост бўлганда, мен хабардор бўлардим”, дейди Мирзаев QALAMPIR.UZ мухбири билан суҳбатда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ҳам айнан январь ойида Эркинжон Турдимовнинг соғлиги ёмонлашгани, унинг микроинсультни бошдан кечиргани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Ўшанда ҳам QALAMPIR.UZ ҳокимлик Матбуот хизмати раҳбари Манучеҳр Мирзаев билан боғланганди ва ўшанда ҳам Мирзаев меҳнат таътилидалиги, ҳокимнинг қаердалигидан бехабарлигини айтганди. 

“Ҳозир мен ишдан таътил олганман. Лекин 9 январь, шанба куни ҳам вилоят ҳокимининг аҳволи яхши эди. Ҳатто, якшанба куни ҳам Булунғурда юрган эди. Ундан кейин, Эркинжон Турдимов бир нечта режадаги ишлар билан Тошкентга бориши керак эди. Ҳозир эса, телефонни кўтармаяпти, боғлана олмаяпман. Лекин бу – ҳаводаги гап. Бу бўйича ҳеч қандай расмий хабар йўқ”, деган эди Мирзаев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эркинжон Турдимов

Баҳолаганлар

1555

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг