Ҳамширалик ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турига айланади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонига биноан ҳамширалик иши  ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди.

Фармонга кўра, ҳамширалик иши фаолиятини амалга оширувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ўрнатилган тартиб билан бир қаторда қуйидаги талаблар қўйилди:

•    ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга ошириши;

•    ҳамширалик иши фаолияти билан шуғулланаётган шахс белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориши каби талаблар белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор ҳамшира

Баҳолаганлар

444

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг