Ҳамма ўз ишини қилади. Чиройли рақамлар ортидан қувилмайди – Норбоева

Жамият

Бугун, 27 декабрь куни Сенатнинг 36-ялпи мажлисида “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни кўриб чиқилди. Олий Мажлис Сенати раисига кўра, давлат бюджети шакллантирилишида "ҳар бир масала синчиклаб, етти эмас, етмиш мартта" ўрганилган.

“Сенатда давлат бюджети бўйича, Қонун расман киритилишини кутиб ўтирмасдан, тайёргарлик ишлари анча олдин бошланган. Бюджетни шакллантиришда Ҳукумат, вазирлик, идоралар, айниқса, ҳудудлар билан бевосита доимий иш йўлга қўйилган.  Ҳудуд манфаатлари нуқтаи назаридан маҳаллий Кенгашларнинг ҳам фикри олинди.

Хусусан, жорий йилда сенаторларимиз томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни ўрганиш давомида умумий қиймати 2,5 трлн сўмлик қарийб 1 000 га яқин муаммоли (канализация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, аҳолига тиббий эзотерика хизмат сифатини ошириш) масала аниқланиб, Ҳукуматга киритилган”, дейди Сенат раиси.

Норбоевага кўра, сенаторлар томонидан киритилган таклифлар атрофлича ўрганилган муаммони ҳал қилиш учун 800 млрд сўмга яқин маблағ ажратилиши белгиланган ва бу маблағлар муҳокама қилинган 2023 йилги Давлат бюджетида акс этган.

“Агар ҳудудлар мисолида айтсак, фақат бюджетга боғланиб қолмасдан, мавжуд салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланишга эътиборни кучайтириш керак. Бюджетни тасарруф этиш билан боғлиқ жараёнларда рақамлаштириш имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш зарур.

Эндиликда ҳар бир вазирлик бюджет ресурсларидан фойдаланишда мустақил бўлиб, айни пайтда уларнинг олдига аниқ вазифалар, конкрет кўрсаткичларга эришиш вазифаси ҳам қўйилади. Ҳамма ўз иши билан шуғулланади. Чиройли рақамлар ортидан қувиш, фақат ҳисоботларга берилиш энди бўлмайди”, дейди Сенат раиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг