ҲАМАСнинг янги етакчисини имкон қадар тезроқ йўқ қилиш керак – Исроил ТИВ

Олам

image

Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари Яҳё Синварни “имкон қадар тезроқ йўқ қилишга” чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“ҲАМАС ҳаракатининг собиқ етакчиси ўрнига тайинланган яна бир террорчи Яҳё Синварни  ташкилотга қўшиб, ер юзидан тезда, бутунлай йўқ қилиш керак”, деб ёзди вазир.

Маълумот учун, Синвар 1962 йил 29 октябрда Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида туғилган. Ғазо Ислом университетини тамомлаган, арабшунослик бўйича таҳсил олган.

Синвар 1988 йилда икки исроиллик аскарни ўғирлаб кетиш ва ўлдиришни режалаштирганликда айбланиб, ҳаётининг 22 йилини Исроил қамоқхоналарида ўтказди, бироқ 2011 йилда Исроил аскари Гилад Шалит эвазига 1000 га яқин бошқа фаластинлик маҳбуслар билан озод қилинади.

Шунингдек, Синвар “Ал-Қассам” бригадаларини яратишда фаол иштирок этган. Унга “Хон Юнуснинг қассоби” лақаби берилган.

2017 йилда Синвар ҳозирда ўлдирилган ва ўша пайтда сиёсий бюрога раҳбарликка ўтган Исмоил Хония ўрнига ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 август куни 62 ёшли фаластинлик Яҳё Синвар Хониянинг ўрнига ҲАМАСнинг янги сиёсий етакчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҲАМАС Исраэль Кац

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг