ҲАМАС етакчилари Қатарни тарк этмоқчи эмас – ОАВ
Олам
−
24 Апрель
3127Ҳозирда Қатарда истиқомат қилаётган Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчилари мамлакатни тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали ҳаракатдаги манбаларига таяниб хабар берди.
“Биз яшаш жойи сифатида Қатарга муқобил жой қидирмаяпмиз”, дея манбанинг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.
ҲАМАС вакилининг қўшимча қилишича, воситачилар орқали Исроил билан мумкин бўлган сулҳ битими учун жами тўртта вариант тақдим этилган, бироқ яҳудий давлати "келишув қилишни истамайди" ва музокаралар жараёнига нисбатан "жиддий қарамаяпти".
“The Wall Street Journal”нинг ёзишича, Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний Доҳанинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини обрўсизлантиришга қаратилган сўнгги уринишлар ортидан Қатар ҳозирда ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокараларда воситачи ролини қайта кўриб чиқаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни “The Wall Street Journal” газетаси ҲАМАСнинг сиёсий раҳбарияти Доҳани тарк этиб, бош қароргоҳини Уммон ёки бошқа араб давлатига кўчириш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар берганди. Нашрга кўра, бу Қўшма Штатлар Қатарга босимни кучайтираётгани билан боғлиқ бўлиб, у, ўз навбатида, ҲАМАСни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар чоғида кўпроқ мослашувчанлик кўрсатишга мажбур қилади.
LiveБарчаси